SHE'RLAR / HIKOYALAR / AFORIZMLAR / TABRIKLAR-MANOLI GAPLAR
Kafanda bir cho'ntak bo'lmaydi
Яшамоқ -- тақдирга битилган излар, Очилдими, хайҳот, юмилгай кўзлар. Ҳаргиз олий бўлмас илмона сўзлар, Ҳаёт мангуликка дастак бўлмайди.
Ўртада кўринмас илоҳий девор, Кўзлар -- маҳрумият ичра бир ғубор. Тарози палласи тенгликка душвор, Фониёт боқийга ўрнак бўлмайди.
Сўнгги нафас чиқар, орзулар ўчар, Ўлим деганлари нақадар ўжар. Бу кеча ногаҳон бир юлдуз учар... Ўлимда афсона, эртак бўлмайди.
Хайрулло, кўнглингга солгани -- аниқ: Ҳаёт бор будингни олгани аниқ. Берганинг ёнингга қолгани аниқ... Кафанда барибир чўнтак бўлмайди. |
Категория: IBRATLI VA HIKMATLI SHE'RLAR / MANOLI VA TASIRLI SHERLAR | Добавил: uznew (17.04.2022)
|
Просмотров: 62
| Теги: YANGI SHERLAR / TA'SIRLI / MANOLI /
| Рейтинг: 5.0/4 |
|